Бўстонлиқда бир гуруҳ шахслар ўртасида жанжал чиқди (видео)
3-саҳифа
−
12 Апрель 8782 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида бир гуруҳ шахслар ўзаро жанжаллашгани акс этган видеолар тарқалди. Унда тадбиркор ўзига 2024 йилда ажратилган 1,5 гектар ер бошқа МЧЖга бериб юборилганини, айнан шу МЧЖ эса ҳудудга спорт билан шуғулланган шахсларни юборганини айтади. Шунингдек, у мазкур муаммо ҳал қилинишида ёрдам сўраган. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат ҳудудий ИИБ томонидан тўлиқ назоратга олиниб, жанжалда иштирок этган барча фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилган. Воқеада ҳеч кимга тан жароҳати етказилмаган. Ҳозирда ўртадаги кўчмас мулк юзасидан ҳужжатларга аниқлик киритиш зарурати билан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Видеода акс этган, жанжалда иштирок этган шахсларга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун судга юбориш чоралари кўрилган.
“Қонун устуворлиги тўлиқ таъминланиб, жамоатчилик учун қўшимча ахборот берилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Муборак туманидаги “Хитой” жомеъ масжидида фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлган эди. Ҳодиса оқибатида бир нафар шахс енгил тан жароҳати олган.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель