Бўстонлиқда 4 эркак қўшни аёлни зўрлади

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи аёл 4 нафар эркак томонидан зўрлангани, улар аёлнинг қўшниси экани ҳақида хабарлар тарқалди. Эркаклар аёлга куч ишлатиб, уни дўппослаган. Ҳолат бўйича Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди. 

Унинг қайд этишича, воқеа 2022 йилнинг декабрь ойида содир бўлган. 

28 декабрь куни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида яшовчи 39 ёшли аёл зўрланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 118 (Номусга тегиш) ва 119-модда (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш)лар билан жиноят иши қўзғатилган.  

Жиноят иши доирасида 4 (тўрт) нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Тергов жараёни Тошкент вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.  
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг