Бўстонлиқда 10 гектар ерни қарийб 2 млн долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
Жамият
−
01 Май 2021
4692Бўстонлиқда 10 гектар ерни қарийб 2 млн долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Улар, айтилган пулнинг 50 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ИИВ ходимлари томонидан ушланган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 19 апрель куни фуқаро С.Х. ва Х.С Ички ишлар вазирлигига ариза билан мурожаат қилган. Улар ўз аризасида “Муҳаммаджон” исмли шахс, Бўстонлиқ тумани “Навобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган “AL-INOBAT” МЧЖга тегишли оромгоҳ ва балиқчилик кўли ташкил қилиш учун – Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2017 йил 25 октябрдаги 620-сон қарори билан инвестиция киритиш шарти билан ажратилган 10 гектар ер майдонини 1 млн 900 минг АҚШ долларига ҳокимлик орқали ҳужжатлаштириб бериш шарти билан сотмоқчи эканлигини, ҳозирда эса айтилган пулнинг 50 минг АҚШ доллари беришини талаб қилаётганини маълум қилган ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур аризага асосан, 23 апрель куни ўтказилган тезкор тадбирда П.П., Н.М., С.В., Т.А., Ш.К. ҳамда Д.А. Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, 4-мавзе 65-уй олдидаги автотураргоҳда назоратдаги ариза муаллифларидан С.Х. ва Х.С.дан 50 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь