Бурж ал-Халифа айлана бино билан ўраб олиниши мумкин

Олам

image

Дубайда “Znera Space” архитектура фирмаси 550 метр баландликда дунёдаги энг баланд бино Бурж Халифа атрофида ўралган, ҳалқа шаклидаги улкан беш қаватли иншоот лойиҳасини таклиф қилди. “Downtown Circle” номи билан танилган концепция замонавий архитектуранинг энг ноёб биноси бўлиши кутилмоқда.

Бу лойиҳа “Znera Space” бош архитекторлари Нажмус Чоудри ва Нилс Ремесс томонидан ишлаб чиқилган.

“Биз бу лойиҳа орқали шаҳар марказида микроиқлим яратишимиз, ҳароратни назорат қилишимиз мумкин. Вертикал устунларда шаҳар ҳавосини тозаловчи технологияларни жойлаштириш орқали улардан самарали фойдаланиш режалаштирилмоқда. Шифт қисми тўлиқ қуёш панелларидан иборат бўлади. Мен уни катта самолёт сифатида тасаввур қиламан”, дейди архитектор Чоудри журналистларга берган интервьюсида.

Лойиҳада, ҳалқа бинонинг узунлиги уч километрдан ошиши режалаштирилган. Горизонталь кенгликка эга айланма бинони бешта улкан устун кўтариб туради. Бу устунлар орқали юк кўтарувчанлик ҳамда зилзилабардошлик таъминланади. Устунларнинг асослари бўш ҳудудларда жойлашган бўлиб, улар қўшимча мақсадларга учун ҳам хизмат қилади.

“Downtown Circle” биносини электр энергияси тўлақонли экологик – қуёш энергиясидан олинади. Шунингдек, лойиҳа концепциянинг бир қисми сифатида иншоотнинг пастки қисмида осилган электр трамвай тизимини ўз ичига олган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевга  “ТошкентбошпланЛИТИ” давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқилган Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси тақдим этилди. Унга кўра, мавжуд муаммоларга тўла шаҳар ўз ўрнида қолиб, пойтахтгада ёндош бўлган “тоза” ҳудудда “Янги Тошкент”ни қуриш режалаштирилмоқда. Шаҳар пойтахтнинг шарқий қисмида, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида барпо этилади. 500 минг аҳолига мўлжалланган бўлади.

Нурмуҳаммад Файзуллаев

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг