Буркина-Фасода қирғин. 40 га яқин одам теракт қурбони бўлди
Олам
−
22 Январь 2020 8148 1 дақиқа
Африканинг ғарбий давлати ҳисобланмиш Буркина-Фасода теракт содир бўлди. Оқибатда 40 нафарга яқин киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда RTB радиостанцияси хабар бермоқда.
“20 январь, душанба куни қуролланган террорчилар гуруҳи Награого шаҳридаги бозорга ҳужум қилишди. Одамларга қарата ўт оча бошлашди. Бозорни ёқишди. Оқибатда 32 киши, кейинчалик Аламу қишлоғига қилинган ҳужумда яна 4 киши, жами 36 киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, теракт оқибатида уч киши яраланди”, дейилади хабарда.
Ҳукумат ҳалок бўлган ва жабрланганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.
Ҳеч қайси террорчилик ташкилоти ушбу ҳужумни ўз зиммасига олмаган.
Сарвар Анвар ўғли
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь