Бухорода 5 минг доллар эвазига Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бухоро шаҳрида фуқарони Жанубий Корея давлатига ишга юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.О. фуқаро Ҳ.нинг ишончига кириб, уни ваколатли танишлари орқали давлат томонидан ажратилган квоталар асосида Корея давлатига ишлашга юборишга ваъда бериб, 5 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро И.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг