“Бунёдкор”ни икки футболчиси тарк этди

Спорт

image

"Бунёдкор" клубининг дарвозабони футболчилик фаолиятини якунлагани, 2020 йил баҳорида "Бунёдкор" футбол клуби раҳнамолигида Зуҳуров учун хайрлашув учрашуви ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик.

Энди эса клуб яна икки легионери билан хайрлашганини эълон қилди. 

Mаълум қилинишича, ярим мавсум давомида “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилган украиналик Евгений Чумак ҳамда россиялик Дмитрий Островский “қалдирғочлар”ни тарк этди. 

Клуб раҳбарияти легионерлар билан учрашди. Ўзаро суҳбатдан сўнг футболчилар жамоа билан дўстона кайфиятда хайрлашди. Aйтиш керак, “Бунёдкор” ҳар иккала легионерга ҳам шартномада кўрсатилган ойлик-маошларни тўлаб берди. Яъни, клубнинг футболчилар олдида қарзи йўқ.

“Очиғи, шундай шароитга эга клубда тўп сурганимдан хурсандман. Aкадемия, майдонлар, асосий стадион – тўғриси, илк бор кўрганимда, шок ҳолатига тушган эдим. “Бунёдкор”ни Чемпионлар Лигасининг саралаш босқичига йўл олгани билан табриклайман! Жамоа гуруҳ босқичига чиқиши тилакдошиман!”, дейди Евгений Чумак. 

“Aввало клубда ишлаётган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман, хусусан мураббийлар штабига. Улар билан яхши даврларни ўтказдим. “Бунёдкор”да мураббийлардан тортиб, шифокору уқаловчиларгача ҳамма ўзининг ишини устаси экан. Шунинг учун бу ерда ўтказган вақтимга ачинмайман. Раҳбарият ойлик-маошларимизни бериб, биз билан ҳисоб-китоб қилди”, дея Дмитрий Остроновский миннатдорчилигини изҳор қилди. 

Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсумнинг иккинчи қисмида “Бунёдкор” ўз сафини икки нафар легионер билан тўлдирган эди.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Бунёдкор

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг