Бундеслигада мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди

Спорт

image

Германия Бундеслигасида мавсум ўз якунига етди. 71 очко билан чемпионатда 2-ўринни эгаллаган “Боруссия Дортмунд” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Бундеслигада мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда лига расмий сайтида хабар берди.

Германия чемпионатида “Бавария” 71 очко билан ғолиб бўлди. Эътиборлиси, “Боруссия Дортмунд” ҳам 71 очко тўплади. Бироқ ўзаро ўйинлар ва тўплар фарқидаги устунлик сабаб кубок мюнхенликларга насиб этди. “Лейпциг” клуби эса 66 очко билан 3-ўринни эгаллади. 

Англиялик ярим ҳимоячи жорий мавсум Бундеслиганинг 31 ўйинида майдонга тушиб, 8 гол ва 5 ассист муаллифи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бундеслигада энг яхши футболчи деб топилган Беллингем янги мавсумни Мадриднинг “Реал” клубида давом эттириши кутилаётгани хабар қилинганди. “Қироллик клуби” тез орада “Боруссия” ярим ҳимоячиси билан 6 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилиши кутилмоқда.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Германия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг