Бунақаси илгари кузатилмаган – Ўзгидромет ёмғирли кунлар қачон тугашини айтди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда март ойида анормал об-ҳаво кузатилмоқда. Март ойининг охиригача ҳам ёмғирли кунлар давом этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометереология хизмати маълум қилди

Жорий йилнинг март ойи жуда ёмғирли бўлди. Ўзгидрометга кўра, Шимолий ҳудудлардан ташқари, республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ёғингарчилик одатдагидан 2−3 марта кўп бўлган. Тошкентда эса деярли 2 ойлик ёғингарчилик миқдори ёғган. 

Таъкидланишича, жадал ёмғирнинг давомийлиги анормал ҳисобланади. 

Энг кучли ёмғир эса 11−15 март кунлари кузатилган. Республика бўйича баъзи жойларда бир кеча-кундузда ёғган ёғингарчилик миқдори айрим кунларда 25−40 мм, тоғли ҳудудларда баъзи жойларда 50−60 мм гача бўлган.

Маълум қилинишича, шу билан ёмғирлар тугамайди. 18 мартга қадар Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёмғирлар танаффус билан ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 18 мартда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор. Ушбу кунларда Республиканинг шимолида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

18 мартдан сўнг ёғингарчилик 2−4 кунга танаффус қилиши кутилмоқда. Кейинчалик, март ойининг охиригача бу кунлар каби кучли ва узоқ муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзгидромет хабарига кўра, 2003, 2012 ва 2021 йилларнинг март ойларида ҳам жуда ёмғирли об-ҳаво кузатилган, аммо бу йилги каби жадал ва давомийлиги узоқ муддатли ёмғирлар илгари кузатилмаган.

Иқлимшунос олимларнинг фикрича, глобал исиш ёғингарчилик кўпайишига олиб келмайди. Бироқ улар экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг кўпайишига, шу жумладан, аномал қуруқ ёки аномал нам даврларнинг такрорийлиги кўпайишига олиб келади. Жорий йилнинг март ойи бунинг ёрқин тасдиғидир.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

3407

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг