“Бунақа ер водийда ҳам йўқ”. Президент Чиноздаги ерлар бўш турганини танқид қилди
Жамият
−
22 Март 2021
7327Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти акс этган “Махсус ракурс” кўрсатувининг навбатдаги сонида Президентнинг Тошкент вилояти Чиноз туманига ташрифи ҳам ўрин олди. Унда Шавкат Мирзиёев туманда ер ҳам, сув ҳам, ишлайдиган одамларга шароит яратиб бериш кераклигини таъкидлади.
“Мисол учун, Арнасойда одам йўқ, ер бор. Чинозда эса 136 минг одам турибди, ер турибди, сув турибди. Ҳамма нарса бор, ишлайдиган одам йўқ. Бунақа ер қаерда бор, Наманганда борми? Водийда йўқ. Тошкент вилоятида ер билан сувни жой-жойига қўйсак бўлди, қолган ҳамма нарса бўлади”, дейди Президент.
Лавҳада таъкидланишича, бундай ерларни яна ҳаётга қайтариш ҳукуматнинг қишлоқ хўжалиги комплекси олдига қўйилган асосий вазифа ҳисобланади.
“1000 гектар ернинг битта тадбиркор эгасини топса бўлар экан-ку. Бу ерда 1000 нафар ишчини бемалол иш билан таъминласа бўлади. Буларда 10 минг одам ишсиз”, дейди Шавкат Мирзиёев.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь