Bumble асосчиси дунёнинг энг ёш миллиардер аёлига айланди 

Олам

image

Bumble танишув хизматининг раҳбари ва асосчиси, 31 ёшли Уитни Вулф Хёрд ўз бойлигини мустақил тўплаган дунёдаги энг ёш миллиардер аёлга айланди. Бу ҳақда "Forbes" хабар берган.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 11 февраль куни Bumble IPO (илк оммавий таклиф - таҳр.) ўтказган. Унда акциялар нархи белгиланган 37-39 доллардан эмас, 76 доллардан сотилган. Ушбу нархдан келиб чиққан ҳолда, Уитни Вулф Хёрднинг улуши 1,6 миллиард долларни ташкил этган, шунингдек, Хёрд 21,54 миллион акцияга эгалик қилади (компаниянинг 11,6 фоизи). 

Bumble гаджетлар дўконларида сотилганидан буён АҚШда энг тез ривожланаётган танишув дастурларидан бирига айланди. 

Компаниянинг муваффақияти туфайли Хёрд Forbes'нинг "АҚШнинг 2020 йилдаги энг муваффақиятли тадбиркор аёллари ва раҳбарлари" рўйхатига киритилган. 

Хёрд, шунингдек, "30 дан 30 гача" мукофоти лауреати ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Bumble

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар