Булутли об-ҳаво ҳафта давомида сақланиб турадими?
Бу қизиқ
−
11 Апрель 2022
12693Бугун, 11 апрель куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво булутли, қуруқ ва илиқ бўлиши кутимлоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Кун давомида Қорақалпоғистонда ва Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика бўйича шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон билан кузатилади, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида шамол тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати куннинг ўртасига келиб, 24-29 даражани ташкил этади.
Тошкент вилоятида кечаси ва эртага эрталаб, тоғолди ва тоғли ҳудудларда куннинг биринчи ярмида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Мамлакатнинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 14-19 даражани, кундузи 24-29 даражани ташкил этади.
13-15 апрелда Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ушбу даврда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳафта охирига келиб, ҳарорат меъёрий қийматлардан 6-8 даражага юқор бўлади ва кечалари 14-19 даража, кундуз кунлари 30-35 даража атрофида бўлади.
LiveБарчаси