Булоқбошидаги ГЭС тўғонидан мурда топилди
Жамият
−
30 октябр 2019 5708 1 дақиқа
Шу йилнинг 28 октябрь куни соат 07:30 ларда Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани "Байналминал" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи "Жанубий Фарғона" каналининг 1-сонли ГЭС тўғонидан эркак кишининг мурдаси топилди. Бу ҳақда Постда нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ташқи кўринишидан жароҳатсиз бўлган мурда Қирғизистон Республикаси фуқароси Азамат Сатибалдиевники экан.
Ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, фуқаро "юқори нафас йўлларининг суюқлик билан беркилиши оқибатида келиб чиққан механик асфиксия"дан ўлган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси“Бойсун дўпписи” патентланди
16 сентябр
Рональд Куманнинг аёли 65 ёшида вафот этди
16 сентябр