Букингем саройи ичида монархияга қарши норозилик намойиши ўтказилди
Олам
−
24 Сентябрь 2023
6270Буюк Британияда республика бошқарув шаклини ўрнатиш тарафдорлари Букингем саройи ичида монархияга қарши норозилик намойиши ўтказди. Бу ҳақда “Daily Telegraph” нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, ичкарига кириш учун намойишчилар сайёҳлар ниқоби остида саройга чипта сотиб олган.
Аммо ҳаракат фаоллари тезда тўхтатиб қолинган ва саройдан олиб чиқилган. Скотланд-Ярдга кўра, фаолларнинг ҳеч бири полиция томонидан ҳибсга олинмаган.
Илгари қирол Чарльз III нинг тож кийиш маросими, шунингдек, унинг мамлакатнинг турли ҳудудларига ташрифи чоғида республика аъзолари норозилик намойишлари ўтказган эди. Улар ўз чиқишларини давом эттириш ниятида эканини эълон қилиб, республика бошқарув шаклини ўрнатишни талаб қилмоқда.
“Букингем саройида монархияга қарши норозилик биринчи марта бўлиб ўтди. Бу мамлакат фуқаролари қироллик қароргоҳида ҳокимиятнинг мерос орқали ўтказилишига рози эмаслигини эълон қилиш орқали ўз позицияларини қандай ифодалашининг ажойиб намунасидир. Чарльз дахлсиз монарх эмас, у танқидлардан ҳимояланмайди ва онаси (Елизавета II) тахтда бўлганида монархияни ҳимоя қилган ҳурматдан баҳраманд эмас", дейди ёзувчи Грем Смит.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь