Бухоролик талаба ўғрилик билан қўлга олинди
3-саҳифа
−
02 Декабрь 2022
8844Бухоро вилоятида 18 ёшли талаба ўғриликда айбланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
“Жорий йилнинг 2 ноябрь кунидан 16 ноябргача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Ғиждувон туманида яшовчи фуқаронинг хонадонига ўғриликка тушган. У яшаш хонадонида бўлган умумий баҳоси 12 млн сўмлик заргарлик буюмларини ўғирлаган”, дейилади вазирлик хабарида.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Ғиждувон туманида яшовчи 2004 йилда туғилган фуқаро Б.У. содир этгани аниқланган. Маълум бўлишича, у Бухоро давлат университетининг 1-босқич талабаси.
Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бошқармаси томонидан Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
LiveБарчаси