Бухоролик ихтирочи-усталар Алишер Усмоновдан умид қилмоқда
Жамият
−
16 Сентябрь 2019
8248Бухоронинг Жондор туманида жойлашган қишлоқлардан бирида яшовчи ота-бола усталар Шахоб Қорёғдиев ва Шуҳрат Сувоновлар трактор ясаб чиқишди. Бунинг учун уларга 10 йил вақт ва 5та эски автомобиль эҳтиёт қисмлари керак бўлди. Улар мазкур лойиҳани амалга ошириш ва қўллаб-қувватлашда россиялик таниқли миллиардер Алишер Усмоновдан мадад кутмоқда, деб ёзмоқда Спутник.
Усталар айтишига қараганда, янги трактор ҳам тежамкор ҳам арзон чиққан. У метан газ ва дизел ёнилғиси аралашмасида ишлайди. Бир гектар ерга ишлов бериш учун янги тракторга 5 литр дизель ёнилғиси ва 20 куб газ керак бўлади.
“Масалан “Кейс” тракторлари худди шундай майдонга ишлов бериш учун 50 литр ёнилғи ёқади. Бизни трактор эса ундан 10 баравар тежамкор. Унинг оғирлиги эса 3,840 тонна – бу “Магнум”дан кўра 5 марта енгил дегани”, дейди 24 ёшли Шуҳрат Сувонов.
Бугунги кунга қадар янги трактор минг гектардан ортиқ ерга ишлов беришга улгурган. Фермерлар айтишига қараганда, дала ерлари мураккаб бўлган ҳудудда ана шундай техника жуда қўл келган бўларди.
“Бухоро ери дала ерларида туз кўпроқ. Хорижий техника жуда оғир ва у ерга катта босим ўтказади. Бизни трактор эса – жуда енгил, шуни учун маҳаллий далалар учун ундан фойдаланиш қулайроқ”, деб изоҳ берди катта уста Шахоб Қорёғдиев.
Ихтирочи усталар барча сир ва “ноу-хау”ларни очиқлашни истамасада, шуниси маълумки, тракторда Nissan автомобилининг двигатели ўрнатилган. Юриш қисми ҳар хил совет автомобилларидан олинган. Кузови эса – тўлиқ муаллифлик иши.
Усталар ўз ихтироларини Ўзбекистондаги интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказишган ва яқин орада патент олишни режалаштиришмоқда. Шу билан бирга усталар турли бизнес-форумларда иштирок этишмоқда.
“Беш юзга яқин фермерлар биздан ушбу тракторларни сотиб олишга тайёр. Инвестициялар бўлганда аллақачон ишга киришган бўлардик. Бир кун Тошкент Трактор заводи вакили ҳам келганди. Унинг айтишига қараганда бундай трактор ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқариш линияси қуриш керак. ТТЗ эса фақат жамлаш билан шуғулланаркан”, дейди Қорёғдиев.
Улар лойиҳани амалга оширишда Алишер Усмоновнинг қўллаб-қувватлашини кутишмоқда.
“Мен Алишер Усмонов инновацион ғояли ёш ихтирочиларни қўллаб-қувватлаши мумкинлиги ҳақида эшитган эдим. Менимча бу айнан шундай лойиҳа бўлиши мумкин. У киши бизни эшитиб ғояларимизни амалга оширишга ёрдам беради деб умид қиламан”, дейди Шуҳрат Сувонов.
Ҳозирча ушбу трактор Жондор туманида деҳқонлар ҳожатини чиқармоқда. У соатига 60 км тезликда ҳаракатланиши мумкин, лекин унинг асосий афзаллиги – тежамкорлигидир.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь