Бухородан Тошкентга келаётган поезд манзилга етмай тўхтаб қолди
−
14 November 2020 37649 1 minute
Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган “Aфросиёб” поезди манзилга етмасдан тўхтади. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари” Матбуот хизмати хабар берди.
Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган 765-сонли “Aфросиёб” электропоезди техник носозлик сабаб, соат 08:11 да “Бахт” станциясида тўхтаган. Поезд 1 соатдан ортиқ вақт давомида станцияда тўхтаб турган.
Носозликни бартараф қилиш чоралари кўрилгандан сўнг, шу куни соат 09:50 да “Aфросиёб” электропоезди ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатни давом эттирган.
“Ўзбекистон темир йўллар” AЖ раҳбарияти юзага келган ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраган.
Динара Юсупова
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November