Бухородаги тўй кортежида юк машиналари ҳам қатнашди (видео)
Жамият
−
15 Декабрь 2022
9833Бухоро вилоятидаги тўй кортежида юк автомобиллари билан қатнашган ҳайдовчиларга нисбатан тегишли чоралар қўлланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кортеж вилоятнинг Бухоро туманидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга серқатнов йўлда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланган. Натижада қоидаларни бузиб, бошқа автомобилларнинг ҳаракатланишига ҳалал берган.
Айтилишича, тўй фура автомобили бошқарадиган ака-укаларнинг кенжасиники бўлган. Шунинг учун улар маросимни ўзига хос эсда қоларли тарзда ўтказишни хоҳлаган.
“Нотўғри иш қиляпмиз деб ўйламагандим. Биз фурачимиз, укамиз ҳам фурачи. Бошқалар биз қилган хатони такрорламасликни маслаҳат берамиз”, деб ҳаракатини изоҳлаган қоидабузар ҳайдовчи.
Қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан тегишли тартибда баённома расмийлаштирилган ва транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилган.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси