Бухородаги тарихий обидалар олдида беҳаё рақсга тушган қиз ва йигит жавобгарликка тортилди (видео)
Жамият
−
04 Июль 2023 24504 2 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда бир қиз ва йигит Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида жойлашган муқаддас қадамжолардан бири бўлган “Пойи Калон” мажмуаси олдида маданиятсиз хатти-ҳаракатлар билан рақсга тушгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Келтирилишича, мазкур видео Бухоро шаҳар ИИО ФМБда белгиланган тартибда қайд этилиб, масъул ходимлар томонидан кечиктириб бўлмас тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.
Аниқланишича, ушбу воқеа 2022 йилнинг июль ойи ўрталарида содир бўлган. Видеода Бухоро шаҳар А.Сомий кўчасида вақтинча ижарада яшовчи 2004 йили Ғиждувон туманида туғилган Э.М. (аёл) тасвирланган. У Когон тумани “Тараққиёт” маҳалласида яшовчи А.А. исмли йигит билан Бухоро шаҳрининг тарихий қисмидаги “Пойи Калон” мажмуасига тахминан соат 05:00 ларда келиб, турли беҳаё ҳаракатлар билан рақсга тушган. Видеони уларнинг таниши Ҳ. тасвирга олган ва ушбу кадрлар ўтган йили ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳар иккала фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасига асосан баённомалар расмийлаштирилган ҳамда жавобгарликка тортилган. Ҳозирда эса Ҳ. исмли фуқаронинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
“Ҳолатни видеога олиб ижтимоий тармоққа чиқариб юборган Ҳ.нинг шахсига аниқлик киритилиб, қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланади”, дейилади бошқарма муносабатида.
Live
Барчаси