Бухородаги тарихий объектларга 300 млрд сўмлик зарар етказилди

Жамият

image

Бухорода бир неча асрлардан бери сақланиб келинаётган, моддий маданий мерос рўйхатида турувчи археологик ёдгорликка катта миқдорда зарар етказилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Унда баён этилишича, Бухоро вилояти Ромитан туманида жойлашган 5 та археология ёдгорлигига турли сабабларга кўра, жами 291,4 млрд сўмлик жиддий шикаст етказилганлиги аниқланган.

Шу жумладан, ноқонуний қазиш ва бузиш ишлари олиб борилганлиги сабабли, ўрта асрларга оид “Тепа 9” археология мероси объектига 269,6 млрд сўмлик, “Қалаи Муллабектепа” ёдгорлигига 19,7 млрд сўмлик зарар етказилган. Шунингдек, “Амиртепа” ёдгорлигига 1,1 млрд сўмлик, “Хўжа Ҳаққитепа” ёдгорлигига 832 млн сўмлик ҳамда “Тепа-5” ёдгорлигига нисбатан 202 млн сўмлик ҳуқуқбузарлик содир бўлган.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, юқоридаги барча ёдгорликлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2019 йил 4 октябрда моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган. Мазкур рўйхатда турган объектлар давлат муҳофазасига олиниши шарт ҳисобланади.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг