Бухородаги савдо маркази ёниб кетди

Жамият

image

Кеча, 26 февраль куни Бухоро шаҳар Баҳоуддин Нақшбанд кўчасида жойлашган савдо биноларида ёнғин юз берди. Бу ҳақда соат 22:37 да ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ёнғинни бартараф этишга 15 та асосий, 2 та махсус ёнғин ўчириш автомобиллари ва 20 тадан ортиқ ёрдамчи техникалар жалб қилиниб, соат 00:40 да ёнғинни тарқалиши олди олинди ва соат 01:30 да батамом ўчирилди.

Ёнғин майдони 520 кв м.ни ташкил этди. Ёнғин натижасида ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олган шахслар мавжуд эмас.

“Ҳурматли фуқаролар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз”, дейилади Фавқулодда вазият вазириги хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин савдо маркази

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг