Бухородаги хонадондан Афғонистон фуқаросига тегишли 54 кг “опий” топилди
3-саҳифа
−
29 Январь 2022
12114Бухорода Афғонистон фуқароси томонидан сотиш мақсадида яширилган 54 кг “опий” гиёҳвандлик моддаси аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 январь куни Тожикистон ИИВдан Афғонистон фуқароси 60 кг “опий” гиёҳвандлик моддасини 360 минг АҚШ долларига баҳолаб, Бухоро вилоятида сотиш учун харидор излаётгани ҳақида маълумот олинган. Ахборотни текшириш учун ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ходимларидан иборат тезкор гуруҳ Бухоро шаҳрига юборилган.
Тезкор гуруҳ “Абу” исмли шахс гиёҳванд моддаси намунасини Бухоро шаҳр Алпомиш кўчасида жойлашган меҳмонхона олдидаги тандирга яширганини ўрганган. 21 январь куни тезкор гуруҳ келишилган жойдан 39 грам “опий” гиёҳвандлик воситаси ҳужжатлаштириб олиниб, воқеа жойида кузатув ишлари давом эттирилган.
Кузатув жойида ўзини шубҳали тутган шахс ушланган ва “опий” намунасини у жойлаштирганини тан олиб, модданинг қолган қисми уйида кўмиб қўйилганини айтган. Унинг уни текширилганда иккита алюмин идишга яширилган 54 кг “опий” моддаси ашёвий далил сифатида олинган.
Дастлабки суриштирув давомида гиёҳванд моддасини гумонланувчига олдиндан таниш бўлган Афғонистон фуқароси жорий йилнинг 14 январь куни 13 тонна картошка орасида Бухорода сотиш учун етказиб бергани, моддаларни сақлаши эвазига ҳар бир килоси учун 50 доллардан беришни ваъда қилгани аниқланган. Молнинг эгаси харидор юборишини билдирган.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳарактлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь