Бухородаги “Геофизика экспедицияси” корхонаси яна аланга ичида қолди

3-саҳифа

image

Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган “Геофизика экспедицияси” корхонасида яна ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 июнь куни соат 12:37 да Когон туман “Геофизика” МФЙ ҳудудида жойлашган “Геофизика экспедицияси” корхонаси биносида ёнғин чиққан. Ёнғинни ўчириш учун воқеа жойида жами 6 та ёнғин-қутқарув автоэкипажларидан фойдаланилган. Ўт ўчириш гуруҳи воқеа жойига соат 12:43 да етиб бориб, ёнғин соат 13:16 да батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида бинонинг 40 метр квадрат майдонда том ости ёғоч қурилмалари ёнган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарари ҳали аниқланмаган. Хабарга кўра, ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 июнь куни мазкур корхонада ёнғин содир бўлган эди. Унда ҳам бинонинг 4-қаватидаги 50 метр квадрат майдонда том ости ёғоч қурилмалари ёнган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро Геофизика экспедицияси”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг