Бухородаги чўлда 3 эркак бир аёлни зўрлади

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятидаги чўлда бир аёлни бир неча шахслар куч ишлатиш йўли билан зўрламоқчи бўлаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, мазкур воқеа жорий йилнинг 30 март куни соат тахминан 13:00 ларда Ғиждувон тумани “Қорахони” маҳалласи “Жилвон” чўл ҳудудида содир бўлган. Туманнинг “Сармижон” маҳалласида яшовчи 1994 йилда туғилган Д.Б. таниши шу маҳаллада яшовчи 1991 йилда туғилган С.Г. исмли аёлни туманнинг “Жилвон” чўл ҳудудига олиб бориб, унинг эркига зид равишда жинсий алоқада бўлган. Ўзи билан бирга борган шериги ҳолатни видео тасвирга олган ва кадрлар орқали уни ўзига қарам қилиб, ёнида бўлган бошқа танишлари билан ҳам жинсий алоқада бўлишга мажбур қилган.                

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 121-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, иш юзасидан гумон қилинувчи 3 нафар шахс Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилаётгани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойи бошида бухоролик 13 ёшли қизни чўлда тўрт киши зўрлагани айтилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро зўрлов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг