Бухорода “заправка” амалдорлари деярли 12 млрд сўмлик газни ўғирлади

3-саҳифа

image

Бухорода қарийб 12 миллиард сўмга яқин табиий газни талон-тарож қилган автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчалари (АГҚКШ) мансабдорлари аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 февраль куни “Ҳудудгаз Бухоро” ҳамда метрология хизмати мутахассислари ҳамкорлиги асосида вилоятдаги айрим АГҚКШда ўрганишлар олиб борилган. Ўрганишлар давомида “С.О.Ф.” хусусий корхонасига қарашли 3 та АГҚКШда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлат манфаатларига жами 11 миллиард 847 миллион 744 минг сўм зарар етказилган. Оқибатда табиий газ яширин равишда талон-тарож қилинган.

Тўпланган ҳужжатларга кўра, “С.О.Ф” хусусий корхонаси мансабдор шахсларининг ҳаракатларида жуда кўп миқдорда ўғрилик жинояти аломатлари мавжудлиги аниқланган. Олиб борилган ўрганишлар натижасида мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон туманидаги хусусий корхона мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made