Бухорода юк машинаси йўл четида турган одамни босиб кетди
Crime
−
28 November 2020 7325 1 minute
Бухоро вилоятида машинасини йўл четида тўхтатиб, уни кўздан кечираётган ҳайдовчини юк машинаси босиб кетди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида хабар қилинди.
Маълум қилинишича, Lacetti ҳайдовчиси машинасини кўздан кечириш учун йўл четида тўхтаган. У эҳтиётсизлиги оқибатида йўлнинг қатнов қисмига чиқиб қолган. Шу вақтда уни ISUZU русумли юк машинаси уни босиб кетган. Оқибатда фуқаро оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
“Мен Хоразмдан Бухоро томон ҳаракатланиб келаётган эдим. Lacetti’га яқин келиб қолганим учун машинани тўхтатолмадим. У одамни оёқ қисмидан босиб ўтдим. 10-15 метрча юрганимдан сўнг ортимга қайтдим”, дейди юк машина ҳайдовчиси.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Динара Юсупова
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August