Бухорода янги туғилган набирасини 8 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Жамият

image

Бухоро вилояти Пешку туманида она ва унинг қизи янги туғилган чақалоқни 8 миллион сўмга сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Пешку тумани “Валфажир” маҳалласида яшовчи, фуқаро Ж.Ф. (аёл) энди дунёга келган фарзандини сотиш мақсадида, ўз онаси билан ушбу жирканч жиноятни содир этиш учун олдиндан жиноий тил бириктиргани маълум бўлади.

Натижада она ва қиз бир гуруҳ бўлиб, тиббиёт муассасаси ҳудудида чақалоқни ўзга бир фуқарога 8 млн сўмга баҳолаб сотаётган вақтида қўлга тушади ва бу иш тегишли тартибда расмийлаштирилади.

Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан она ва қизга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-модда 2-қисми “е” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг