Бухорода вояга етмаган қизни фоҳишаликка ундаган қўшмачи аёл ушланди
3-саҳифа
−
03 Август 2022
11736Бухоро шаҳрида қўшмачилик қилиб келган ва вояга етмаган қизларни ҳам шу ишга чорлаган аёлга жиноят иши очилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ғиждувон тумани “Позагари” МФЙда яшовчи, 1988 йилда туғилган С.М. исмли аёл фуқаролар С.О. ва Н.Ф. исмли ҳамда вояга етмаган Х.Ж. билан телефон орқали танишиб, улар билан учрашиб, уларга Бухоро шаҳрида яхши даромадли иш борлигини айтиб қизиқтирган.
С.М. уларга фоҳишалик билан шуғулланишларини, ўзи мижоз топиб беришини тушунтирган. У 2021 йил ўрталаридан 2022 йил март ойига қадар аёлларни Бухоро шаҳридаги турли миллатга мансуб фуқароларга маълум бир ҳақ эвазига турли жойларга юбориб, қўшмачилик қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси