Бухорода уч ўғри озиқ-овқат дўконини тунаб кетди

Жамият

image

Бухорода уч киши озиқ-овқат дўконини тунаб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

2019 йил 23 май куни Бухоро тумани Шергирон МФЙда яшовчи 22 ёшли Ш.Қ. туман ИИБга мурожаат қилган. 

У шу йил 5 майга ўтар кечаси номаълум шахслар ўзига тегишли дўкон эшигини бузиб кириб, у ердан 5 млн. сўм пуллари, умумий қиймати 2 млн. сўмлик турли хилдаги тамаки ва озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаб кетганликларини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қоракўл тумани Тинчлик маҳалласида яшовчилар 37 ёшли С.Х., 39 ёшли М.Р. ва Навбаҳор маҳалласида яшовчи 33 ёшли Ш.П.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг