Бухорода транспорт бошқармаси ходими $350 билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
06 Июнь 2022
5817Бухоро шаҳрида транспорт бошқармаси ходими пора билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси бўлим бошлиғи Ш.Қ. 9 та автотранспорт воситаларига йўловчи ташиш учун лицензия олиб бериш эвазига тадбиркор О.дан 350 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида, ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь