Бухорода табиий офат ҳосилга қанча зарар етказгани маълум қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ўктам Барноев бошчилигидаги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа вазирлик,  идоралардан иборат  Республика Ишчи гуруҳи мамлакатда табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларда зарурий чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълумотларга кўра, табиий офат натижасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида етказилган зарарлар, экин майдонларидаги йўқотишлар ва нобудгарчиликларни ўрнини қоплаш ва ирригация ва мелиорация тармоқларини тиклаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, нобуд бўлган пахта ва ғалла майдонларини тўлиқ ўрганиб чиқиб, қисқа муддатларда бошқа турдаги маҳсулотларини экишни ташкил этиш ва зарар кўрган иссиқхоналарни тиклаш ва улардаги экинларни парваришлаш бўйича чоралар кўриш юзасидан вазифалар ижроси таъминланмоқда.

Таъкидланишича, Бухоро вилоятида 2172 та фермер хўжалигига  9660 гектарига боғ мавжуд бўлиб, ушбу майдонларда жорий йилда 115,8 минг тн мева етиштириш белгиланган. Табиий офат оқибатида боғларнинг 2616 гектарига (27,1 фоиз) зарар етиб, йўқотилган ҳосил ўртача 19721 тонна (17,03 фоиз) эканлиги билдирилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, вилоятдаги 115 та фермер хўжалиги ва қишлоқ хўжалик корхоналаридаги 253,5 гектар иссиқхоналар талофат кўрган. 

Таъкидланишича, Бухоро вилоятида 2020 йил ҳосили учун 97900 га чигит экилган бўлиб, табиий офат натижасида 4554 гектар (4,6 фоиз) майдонга қайта чигит экилади.

“Вилоят туманларида 18 143 контурда 60 600 гада  парвариш қилинаётган ғалла майдонларидан, табиий офат натижасида 12 619 га (20,8 фоиз) майдон талофат кўрган”, дейилади хабарда.

Республика Ишчи гуруҳи томонидан табиий офат натижасида қишлоқ хўжалиги экинлари, боғ ва токзорлар ва иссиқхоналарга етказилган зарарларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. 

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларини қайта экиш, иссиқхоналарни тиклаш ва ҳосилни кўпайтириш бўйича қўшимча агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли қилиб ўтказиш чоралари белгиланган.

Бундан ташқари, ғўза майдонларида қатқалоқни синдиришга оммавий сафарбарлик ҳамда культиваторларни отряд усулида ишлашини ташкил қилишга доир бир қатор амалий ишларни олиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг