Бухорода Россияга борувчиларга сохта чипта тайёрлаб сотганлар ушланди. Улар 17 кишини “ухлатган”.

Жамият 2895
image

Бухорода фуқароларни Россия Федерациясига жўнатиш учун сохта авиачипталар тайёрлаб берган фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.С. ва С.Р. олдиндан тил бириктириб, фуқароларни алдаб, Россия Федерацияси ҳудудига киришга рухсат этувчи ҳужжатларни танишлари орқали олиб беришга ишонтирган.

Бунинг эвазига уларнинг ҳар биридан 1300 АҚШ долларидаг олиб, “Бухоро-Жуковский” чартер авиа рейсига сохта чипталарни тайёрлаб бериб, жами 17 нафар фуқаронинг 22 минг 100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.С.  ва С.Р. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 90
Рейтинг: 2.9
t
×