Бухорода поезд юк машинаси билан тўқнашиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
06 Сентябрь 2023 11563 1 дақиқа
Кеча, 5 сентябрь куни Бухоро вилояти Олот туманида юк машинаси поезд билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси 5 сентябрь куни эрталабки соат 8:00 лар атрофида содир бўлган. Оқибатида HOWO русумли юк машинаси ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь