Бухорода пахта ортилган юк машинаси тиркамаси ёниб кетди

Жамият 5189
image

Жорий йилнинг 2 октябрь куни Бухоро вилоятида пахта ортилган юк машинаси тиркамаси ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Ҳодиса Бухоро вилояти, Пешку тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 393-километрида юз берган. Бу ҳақда Газли шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига соат 17:34 да хабар тушган.

Хабарда ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги юк автомашинасининг тиркамасида ёнғин юзага келгани айтилган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Фуқаро Ғ.Э.га тегишли бўлган тиркама ва унинг ичида бўлган паст навли той пахта ёниб кетган.

Автомобиль тиркамаси пўлат устунларининг бир-бирига тегиб механик учқун ҳосил қилиши, учқуннинг тез ёнувчи махсулотлар устига тушиши оқибатида ёнғин келиб чиққанлиги тахмин қилиниб, моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳолат юзасидан, Пешку тумани ФВБ ва ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 127
Рейтинг: 3
Теглар
t
×