Бухорода олти машина иштирокида ЙТҲ юз берди
3-саҳифа
−
05 Март 2022 9253 1 дақиқа
Кеча, 4 март куни Бухоро шаҳрида Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчи тўсатдан йўналишини ўзгартириб, 5 та машинага шикаст етказди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
ЙТҲ соат 19:10 ларда Бухоро шаҳар Ислом Каримов кўчасидан ўтувчи йўлнинг Бухоро “Ҳудудгаз” биноси рўпарасида юз берган. Ҳаракатланиб келаётган Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси тўсатдан йўналишни ўзгартириб орқадан келаётган Spark автомашинаси билан тўқнашган. Оқибатда рул бошқарувини йўқотган ва ҳаракат оқимига қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб йўл четида тўхтаб турган 4 та автомашинага шикаст етказган.

ЙТҲ натижасида бирор бир фуқаро тан жароҳати олмаган.
Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь