Бухорода мактаб директори 8-синф қизни калтаклади

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Бухорода 8-синф ўқувчисининг отаси қизини мактаб директори калтаклаганини айтгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ушбу ҳолатга Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси масъуллари томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, тегишли ташкилотлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилган. 

Ўрганишлар жараёнида 8-синфда таҳсил олаётган ўқувчи қиз мактабнинг “Одоб-ахлоқ қоидалари”га риоя қилмаганлиги сабабли мактаб директори уни жазолаш мақсадида калтаклаганлиги аниқланган. 

Ўз вазифасини бажаришда қўпол хатоликка йўл қўйган, ўқувчига нисбатан куч ишлатишга уринган мактаб директорининг хатти-ҳаракатлари юзасидан Ички ишлар бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Вилоят халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолат бўйича тегишли қонуний чораларни кўради”, дейилади муносабатда


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

862

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг