Бухорода кадастр муҳандиси ва ҳокимлик ходими пора билан ушланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Бухорода фуқарога  50 гектар ер майдони олиб бериш эвазига 600 АҚШ доллари ва 1,5 млн сўм олган муҳандис ва бош мутахассис ушланди. Бу ҳақда  Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Давлат кадастрлари палатасининг Когон тумани филиали муҳандиси Ф.Х. ва туман ҳокимлиги бош мутахассиси С.Р. фуқаро А.нинг ишончига кириб, захирадаги ер майдонидан 50 гектарини ажратиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига улар фуқародан  600 АҚШ доллари ва 1,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

322

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг