Бухорода қамишзордаги ёнғинни ўчиришга 100 дан ортиқ одам ва вертолёт жалб қилинди
3-саҳифа
−
26 Август 2022
6189Жорий йилнинг 24 август куни Бухоро вилоятининг Пешку туманидаги қамишзорда ёнғин юз берди. Уни ўчиришга 100 дан ортиқ одам жалб қилинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Вазирликка кўра, чоршанба куни Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига Бухоро вилояти Пешку туманидаги Қорақир массиви ҳудудидаги қамишзорда ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Ушбу майдон аҳоли пунктларидан узоқда жойлашгани сабабли аҳолига ва уларнинг мол-мулкларига хавф солмаган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 107 нафар ходимдан иборат ёнғин-қутқарув бригадалари зудлик билан ёнғин жойига етиб борган. Ёнғин чуқур ботқоқлик ҳудудида бўлганлиги сабабли ёнғин-қутқарув техникаларидан фойдаланишнинг имкони бўлмаган. Шу сабабли ёнғин қўлда ишлатиладиган асбоб-анжомлар орқали бартараф этилган.
Кеча, 25 август куни ёнғинни ўчиришга Мудофаа вазирлигининг махсус вертолёти ҳам жалб этилган.
“Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, (25 август ҳолатига – таҳр.) ёнғин 100 гектар майдонни қамраб олган бўлиб, унинг 80 фоизини ўчиришга эришилган. Яқин соатлар ичида ёнғин тўлиқ ўчирилади”, дейилган вазирлик хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь