Бухорода истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқарилаётгани аниқланди
Жамият
−
24 Февраль 2023
4440Жорий йилнинг 18 февраль куни Бухоронинг Ғиждувон туманида ноқонуний ёғ ишлаб чиқарувчи цех аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Шўрчи”маҳалласида яшовчи 1988 йилда туғилган шахс қурилиши тугалланмаган бинода ноқонуний тарзда юқори кучланишли электр токига уланиб, мойжувоз ускуналарини ўрнатиб, ишлатаётгани маълум бўлган.
Аниқланишича, фуқаро мойжувоздан истеъмолга яроқсиз мой ишлаб чиқарган. Воқеа жойида 3 дона мойжувоз ускунаси, 250 литр пахта ёғи, 1680 кг кунжара ем маҳсулоти ва 27,02 кг чигит борлиги аниқланган.
“Маҳсулотлар текшириш учун Ички ишлар бошқармаси томонидан расмийлаштириб олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь