Бухорода икки қўшнининг уйи ёниб кетди

Жамият

image

Кеча, 21 ноябрь куни Бухоро шаҳрида икки қўшниниг уйи ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

21 ноябрь соат 00:33 да Бухоро шаҳри Ат-Термизий кўчасида жойлашган 13 ва 15-уйларда ёнғин бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Бухородаги икки қўшни уйларидаги ёнғин бартараф этилди

Воқеа жойига 3 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга етиб борган вақтида уйларнинг асосий том қурилиш конструкциялари очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 00:48 да ўраб олинган ва 02:00да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғиндан уйларнинг 280 кв метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин ўчириш бўлинмалари ёнғинни бартараф этиш вақтида 13-уй эгаси фуқаро М.Т. ва рафиқаси фуқаро Н.Т. куйиш тан жароҳати олиб шифохонага юборилган.

1

Ёнғин оқибатида 13-уйнинг 100 кв метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ҳамда 15-уйнинг 25 кв метр майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ёнғинни тахминий сабаби, 13-уйда қўлбола газли иситиш печидан фойдаланиш. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

1


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Бухоро

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг