Бухорода икки қишлоқ фуқаролари оммавий жанжаллашди

3-саҳифа

image

Бухорода икки қишлоқ фуқаролари ўртасида ўтказилган футбол ўйини оммавий муштлашувга айланиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Расмий маълумотга кўра, жорий йилнинг 5 февраль куни тахминан соат 16:00 ларда Жондор тумани “Нурафшон” маҳалласининг “Мохон” қишлоғида жойлашган стадионда “Тобагар” ва “Чандир” қишлоқлари фуқаролари ўзаро футбол ўйини ўтказилган. Ўйин вақтида икки томон ўртасида жанжал юз берган.

Футбол ўйинининг ташкил қилиниши, ўйин давомида содир бўлган жанжал ва бу жараёнда бирор бир фуқаронинг тан жароҳати олганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзи ёки бошқа шахслар томонидан Ички ишлар бошқармасининг 102 автоматлаштирилган тизимига, тиббий муассасаларга, 103 қисқа рақамли тез ёрдам хизматига, туман ИИБ навбатчилик қисми ва ҳудудий профилактика инспекторига мурожаат келиб тушмаган.

Ҳолатга ва ушбу фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш ҳамда уларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида Бухоро вилояти ИИБ ҳамда Жондор тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан тезкор суриштирув ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари юзасидан қўшимча маълумот берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

жанжал футбол

Баҳолаганлар

1397

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг