Бухорода фуқаро кабутар сабаб танишининг машинасини ёқиб юборди
3-саҳифа
−
11 Февраль 2022
9366Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида фуқаро кабутар устидаги келишмовчилик сабаб танишининг машинасини ёқиб юборди.
Тергов департаменти хабарига кўра, 7 февраль куни соат 2:58да номаълум шахс Ғиждувон тумани “А.Дониш” кўчасидаги 78-уй олдида турган 37 ёшли Б.Ф., га тегишли Lacetti русумли автомашинасини ёқиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодекснинг 173-модаси 2-қисми “б” банди (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Ғиждувон туманида яшовчи 33 ёшли Р.А. ва 45 ёшли Я.А. томонидан содир этилганлиги аниқланган.
Тергов давомида, жиноятнинг келиб чиқиш сабаби ўрганилганда, Р.А. бир кўчада яшовчи жабрланувчи Б.Ф. билан бир неча кун олдин ўзаро кабутар устида жанжаллашганлиги, шундан сўнг шу куни таниши Я.А. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда тунги соат 2:50 ларда 42 000 сўм эвазига 5 литр ҳажмдаги елим идишга бензин ёқилғиси сотиб олиб, Б.Ф.,нинг уйи олдида турган автомашина устига ёқилғи сепиб ёқиб юборганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Аввалроқ Тошкент вилояти Ангрен туманида ҳам фуқаро 15 минг доллар қарзи сабаб бир аёлнинг машинасини ёқиб юборган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь