Бухорода фуқаро ҳокимдан олган ерни пулламоқчи бўлди

Жамият

image

Бухоро вилоятида ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Маълумотларга кўра, Бухоро туманида Р.Х. исмли шахсга “Боғдашт” маҳалласи ҳудудидан дастлаб туман ҳокимининг қарори билан “С.К.Р” МЧЖга кўп қаватли уй-жой қуриш учун 1,12 гектар бўш ер майдони ажратиб берилган. Кейинчалик мазкур қарор туман ҳокими томонидан бекор қилиниб, ер майдони ҳокимлик захирасига қайтарилган.

Шунга қарамасдан, фуқаро ҳужжатларни расмийлаштириш ваъдаси билан берилган ерни фуқаро Ғ. Г.га 120 минг АҚШ долларига сотишга келишган.  Р.Х. келишилган пулдан 70 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан  Р.Х.гa нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг