Бухорода фоҳишахона сақлаган аёл ушланди

Жамият

image

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 49 ёшли аёл ўз уйини 40 минг сўм эвазига фоҳишахонага айтантиргани маълум бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, профилактик тадбир давомида Ромитан тумани Газли шаҳрида рўйхатда туриб, Ғиждувон тумани Памўза маҳалласида яшовчи 1972 йилда туғилган М.В. исмли аёл ўзининг яшаш уйида фоҳишахона ташкил қилган.

У аёл ва эркакнинг жинсий алоқа қилишлари учун шарт-шароит яратиб берган ва бу учун улардан 40 000 сўм олган. Ушбу ҳолат аниқлангач холислар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан М.В.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг  131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1889

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг