Бухорода фахрий ёрлиқ олмаган битирувчи директорнинг устига сув сепиб юборди
Жамият
−
25 Май 2022
23208Бугун, 25 май куни Бухородаги умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи “Сўнгги қўнғироқ” байрами вақтида мактаб директори устига сув сепиб юборди. Бу ҳақда вилоят Халқ таълими бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат вилоят халқ таълими бошқармаси масъуллари томонидан ўрганилган.
Ўрганишлар жараёнида мактабнинг 11-синф битирувчиси ўтказилган тадбир давомида унга фахрий ёрлиқ берилмаганидан норози бўлиб, жаҳл устида мактаб директорининг устига сув сепиб юборгани аниқланган.
“Ҳолат бўйича ўқувчининг ота-онаси билан фарзандининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ИИБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят Халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар натижаси бўйича қўшимча маълумот беради ва тегишли қонуний чораларни кўради”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси