Бухорода эри хориждан пул юбормагани учун аёл болаларини калтаклади (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда аёл ўзининг қизларини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова билан боғланди.
 

Маълум қилинишича, воқеа Бухоро вилояти Жондор туманида содир бўлган. Аёл турмуш ўртоғи хориждан пул юбормагани учун вояга етмаган чамаси 3-4 ёшлар атрофидаги икки нафар эгизак қизлари – Ф. ва М.ни калтаклаган. Аёлнинг эри бир неча йилдан буён Россияда ишлаб келмоқда. Эрининг улар ҳолидан хабар олмаётгани ва етарлича пул жўнатмаётганига жаҳл қилиб, аёл вояга етмаган қизларини уриб, калтаклаб, видеотасвирга олган ва уни турмуш ўртоғига жўнатган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жондор тумани Ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ота 14 яшар ўғлини аёвсиз урганди. Шунингдек, Тошкентда эркак тўрт яшар набирасини юз қисмига уриб, калтаклагани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро аёл Жондор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made