Бухорода давлат ерини сотиб юборган собиқ кадастр мутахассиси ушланди

3-саҳифа

image

Бухорода шаҳар ҳокимлиги захирасидан ерни фуқарога сотиб юборган Давлат кадастрлари палатасининг вилоят бошқармаси собиқ мутахассиси ушланди. Бу ҳақда  Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Давлат кадастрлари палатасининг Бухоро вилоят бошқармаси собиқ мутахассиси С.К. фуқаро Н.нинг ишончига кириб, ўз хизмат фаолияти давомида Бухоро шаҳар ҳокимлиги захирасидан 1 сотих ер майдонини расмийлаштириб берган. 

Бунинг эвазиган фуқародан 2 000 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, 100 АҚШ долларини қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай ҳолат, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрткўл тумани бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ билан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. 

Қайд этилишича, фуқаро Ш.А. бошқа бир фуқаро Ф.нинг ишончига кириб, туман ҳудудидан 10 сотих ер майдонини ажратиб берилишини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган. 

Ер ажратиб бериш эвазига 10 000 АҚШ талаб қилган ва шундан   9 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

189

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг