Бухорода даҳшатли ЙТҲ: қурбонлар бор

Жамият 7982
image

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Натижада икки киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Жорий йилнинг 5 январь куни тахминан соат 06:45 ларда Ғиждувон тумани “Зафаробод” қўрғони ҳудудидан ўтувчи, “Навоий-Зарафшон” А-379 автомобиль йўлида фуқаро 46 ёшли А.Н. ўзига тегишли Nexia автомобилида йўл-ҳаракати қоидалари бузиб ҳаракатланади. 

У автомобилда меъёридан ортиқ – жами 5 нафар йўловчилари билан бирга Конимех тумани Зафаробод шаҳарчаси томон ҳаракатланиб кетаётган бўлган. Йўлнинг 60 кмга етганида ҳайдовчи А.Н. бошқарувни йўқотиб, ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган фуқаро 50 ёшли У.Х. бошқарувидаги Навоий кон метоллургия комбинатига тегишли Isuzu русумли автобус билан юзма-юз тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган. 

Оқибатда Nexia автомашинасининг йўловчиси 58 ёшли М.А. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Енгил автомашинанинг ва автобуснинг қолган йўловчилари тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Nexia йўловчиси 29 ёшли Т.М. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган. 

Nexia автомашинаси ичида бўлган яна бир йўловчи оғир аҳволда, автобусдаги 4 нафар йўловчилар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилганлар. 

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 162
Рейтинг: 3
Теглар
t
×