Бухорода Cobalt ЙПХ автомобили билан тўқнашди

3-саҳифа

image

Бухорада ЙТҲ жойида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаётган патруль автомобилига Cobalt тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Йўл харакати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 декабрь куни Бухоро туманида Nexia-3 ҳамда Spark русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Мазкур ЙТҲни расмийлаштириш жараёнида ЙПХ ходими Ё.Ҳайдаров ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Lacetti русумли хизмат автомобилини маёқчалари ёқилган ҳолда, Nexia-3 автомобилининг орқа томонига жойлаштирган.

Ходимлар хизмат вазифасини бажараётган вақтда 2001 йилда туғилган ҳайдовчи C.И. эътиборсизлиги сабаб бошқарувидаги Cobalt автомобилида маёқчалари ёқилган ҳолда тўхтаб турган Lacetti русумли автомобилнинг орқа томонидан келиб урган.

Маълумот учун, содир бўлган ЙТҲлар натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Бухоро туман прокуратураси ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг