Бухорода “биржа”га пул тиккан фуқаро 19 минг долларидан айрилди

3-саҳифа

image

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшовчи 44 ёшли фуқаро "биржа"га пул тикиб, банк картасидаги 19 минг АҚШ долларидан ҳам айрилди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди. 

Унга кўра,  44 ёшли Қ.Ғ. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 19 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшовчи 21 ёшли А.Б. содир этганлиги аниқланган.

Аниқланишича, гумонланувчи А.Б. фуқаро Қ.Ғ. билан Telegram мессенжерида танишиб, "FOREX" электрон биржасида пулларини кўпайтириб беришини ваъда қилиб, жами 19 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларни ўз ҳисобига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юборган. Қўлга киритилган пулларни эса ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Б.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда", дейилади бу ҳақдаги хабарда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро биржа киберфирибгар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made